Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашиб кетди — видео

Тошкент шаҳрида 18 март куни 2 метро поезди тўқнашиб, метро бекатларидан бири ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Хабарга кўра, ҳолат 18 март куни тахминан соат 20:10 ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Олмaзор» ер ости метро бекатидан «Сирғали» метро йўналишининг «Чоштепа» ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат йўналиш таркиб(состав)нинг техник сабабларга кўра тўхтаб қолиши натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги йўналиш таркиби тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган. Маълум бўлишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

Шунингдек, «Сирғали» метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, қолган таркибларнинг ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилди. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Метрополитен ходимлари томонидан вагон ичидаги йўловчи фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинди.

Бундан ташқари, воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти, ёнғин-қутқарув хизмати, туман ИИБ, Прокуратура ҳамда Миллий гвардия ходимлари чиққан. Ҳозирда вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда метро бекатларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида видео тарқалганди. Видео изоҳига кўра, поездлар ҳаракати шу сабабли тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «Matiz» йўловчи автобуси билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 2 йўловчини уриб юборган «Mercedez-Benz» «Cobalt» билан тўқнашиб кетгани хабар қилинган.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади