Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов 19 март куни Ўзбекистонда карбонат газини филтирлаб, энергия манбаини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Мутасаддининг таъкидлашича лойиҳадан мақсад аҳоли орасида қайта тикланувчи энергиялар ҳақида ҳозирдан тарғибот ишларини олиб бориш, нархини тушириш, сарфланиш муддатини ошириш борасида қилинадиган ишларни изга солишдан иборат. Лойиҳанинг яхши томонларидан бири карбонат газини филтирлаб, энергия манбаини ишлаб чиқариш орқали экологияга инсонлар томонидан етказилаётган зарарни камайтиришидир.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг стандардлари асосида йўлга қўйилиб, унга чет эл тадқиқотчилари томонидан ҳам қизиқиш билдирилган. «Саудия Арабистонида шу каби лойиҳаларга катта пул тикилади ва мазкур давлат 8 та хорижий давлатда бу бўйича ўз филлиалларини яратишга улгурган.Кўринадики дунёнинг нефть-газ бўйича юқори поғонасида турган давлат ҳам келажагини ҳозирдан ўйлаган» — деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига қараганда лойиҳа бўйича йўл картаси тайёрланиб, ишни тизимли ташкил этишга масъул комиссия аъзолари белгилаб берилган ва лойиҳа қарори тасдиқланиши кутилмоқда.

Аввалроқ «Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади» — Энергетика вазири мамлакатдаги газ истеъмоли ҳақида