ЮНEСКО Бош директори Аудр Азули 2030 йилга келиб дунёда глобал сув танқислиги 40 фоизни ташкил этишини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Фото: «360mag»

Маълум қилинишича, сув танқислиги билан боғлиқ вазият бошқа глобал муаммолар, хусусан, пандемия оқибатлари туфайли янада оғирлашади. Ҳозирги санитария инқирози шароитида Ер аҳолисининг гигиена эҳтиёжини қондириш учун сув билан таъминлаш муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлади.

Шунингдек, Азоулай дунё сув ресурсларини тежашга қаратилган ҳаракатларнинг етарли эмаслигини таъкидлаган ва ҳозирда уларнинг қийматини тўғри баҳолаш масаласи ўта долзарблигича қолмоқда. Бундан ташқари, у тегишли сиёсат вариантларини аниқлаш учун сув ресурсларининг турли жиҳатларини кўриб чиқадиган яхлит ёндашув ишлаб чиқишни таклиф қилган.

«Сув – бу бизнинг энг қимматбаҳо бойлигимиз. Ундан 2 миллиарддан ортиқ одам тўғридан-тўғри фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Бу нафақат яшаш учун, балки инсоният жамиятида ижтимоий ва маданий роль ўйнайди», — дейди ташкилот раҳбари.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув ресурсларининг автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизими ишга туширилиши ҳақида хабар берилганди.