Ўзбекистон ҳудудида дронлардан фойдаланиш бўйича ягона ахборот тизими жорий этилади

Президентнинг эълон қилинган «Иқтисодиёт тармоқларида космик технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси билан эълон  Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш бўйича ягона ахборот тизими жорий этилади.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, қарор билан масофавий зондлаш маълумотларини иқтисодиёт тармоқларига фаол жорий этиш, давлат органлари фаолиятини оптималлаштириш, аэрокосмик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун шарт–шароитлар яратиш мақсад қилинган. Хусусан, «Ўзбеккосмос» агентлиги Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлгача илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар томонидан учувчисиз учиш аппаратларини бошқаришнинг ягона ахборот тизимини (Unmanned Traffic Management) жорий этиш бўйича таклиф киритади.

Шунингдек, Инвестциялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Корея Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик фонди (EDCF) билан «Ўзбекистон миллий географик ахборот тизимини яратиш» инвестиция лойиҳаси иккинчи босқичини ишга тушириш бўйича иш олиб боради ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

«Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ‘Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПҚ-4819-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилади», дейилади қарор лойиҳасида.

Таъкидланишича, Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги «Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3639-сон қарори ва 2019 йил 26 августдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича дастур қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023