Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «Шайх Зиёвуддинхон» жоме масжидини янги усулда қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» манбалари хабар берди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, янги масжид сиғими 7000 киши бўлиб, 2022 йил охирида топширилади. Бу Тошкент ҳудудида «Hi-tech» услубида қурилаётган ягона масжид эмас. Хусусан, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтохур туманларида ҳам яна учта масжид қурилмоқда.

Маълумот ўрнида, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ўз даврининг йирик дин арбоби, минтақа мусулмонларининг муфтийи бўлган. У 1957 йили оталари Эшон Бобохон ҳазратларининг ўрнига Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий вазифасига сайланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Йил имоми» ва «Энг обод масжид» аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпайгани маълум қилинган.