Шавкат Мирзиёев Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев шу йил 22 март куни 88 ёшида вафот этди. Худойберди Тўхтабоев 1932 йили 17 декабрда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. 1955 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. У ўзининг меҳнат фаолиятини 1955 йилда ўрта мактабда ўқитувчи сифатида бошлади. Кейинчалик «Тошкент ҳақиқати», «Совет Ўзбекистони» (ҳозирги «Ўзбекистон овози») газеталарида адабий ходим, «Шарқ юлдузи» журналида бош муҳаррир ўринбосари, республика ёшлар нашриёти, «Гулхан» ва «Ёш куч» журналларида бош муҳаррир лавозимларида самарали меҳнат қилиб, миллий адабиётимиз ва матбуотимиз равнақига салмоқли ҳисса қўшди. Кейинчалик республика «Истеъдод» жамғармаси ҳамда «Олтин мерос» халқаро хайрия фондининг раҳбари вазифаларида фаолият олиб борган.

Билим ва тажрибага эга мураббий адиб сифатида узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг болаларга мўлжалланган «Ўйла, изла, топ!» дастурига бошчилик қилган.

Худойберди Тўхтабоев ўзининг чуқур тарбиявий аҳамиятга эга бадиий юксак ижоди билан ўзбек болалар адабиётининг забардаст намояндасига айланган. Истеъдодли адиб олтмиш йилдан зиёд  давом этган ижодий фаолияти мобайнида «Шошқалоқ», «Сўқмоқлар», «Муҳаббат қўшиғи», «Жонгинам, шартингни айт» сингари ҳикоялар тўпламлари, «Сир очилди», «Омонбой билан Давронбой саргузашти» қиссалари ҳамда «Сариқ девни миниб», «Сариқ девнинг ўлими»,  «Беш болали йигитча», «Қасоскорнинг олтин боши», «Йиллар ва йўллар», «Ширин қовунлар мамлакати», «Мунгли кўзлар», «Жаннати одамлар»,  «Қиз талашган ўсмирлар», «Қуёнлар салтанати», «Қиз болага тош отманг» романларини яратди.

Айниқса, ёзувчининг «Сариқ девни миниб» романи юртимиз ва дунё миқёсида жуда катта шуҳрат қозонган. Мазкур асар қирқдан зиёд хорижий тилларга таржима қилиниб, миллионлаб нусхаларда чоп этилган. Мустақиллик йилларда адибнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти янада ёрқин намоён бўлди.

Худойберди Тўхтабоевнинг ўзбек адабиёти ва санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У «Ўзбекистон халқ ёзувчиси», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари, Ўзбекистон Давлат мукофоти ҳамда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган эди.

Атоқли ёзувчи, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Худойберди Тўхтабоевнинг ёрқин хотираси қалбларда ҳамиша сақланиб қолади.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Аввалроқ Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин
Янгиликлар13:08 | 29.11.22
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин