Tошкент шаҳрида Буюк ипак йўли метро бекатининг ерости ўтиш йўлагига номаълум шахс томонидан шубҳали нарса ташлаб кетилган. Бу ҳақда «Uzreport» хабар берди.

Кадр: Telegram/@bugunuzlive

Маълум қилинишича, 23 март, сешанба куни 102 рақамига телефон қилиниб, келтирилган манзилда портловчи восита борлиги ҳақида мурожаат келиб тушган. Унга асосан текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Олиб борилган текширув натижасида бу хабар тасдиқланмаган. Ҳозирда қўнғироқ қилган фуқаронинг шахси аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги «Малика» бозори олдидан шубҳали сумка топилгани ва Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашиб кетгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тошкент ерусти метроси йўлида содир бўлган ўпирилиш бўйича маълумот берилган.