19:04 | 24.03.21 438

Россияда хорижлик фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқланди

Унга кўра, иш берувчи ташкилотга бир нечта талаблар қўйилган

Россия ҳудудига коронавирус инфекцияси кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб томонидан мамлакатга чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича ҳаракатлар алгоритми тасдиқланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, алгоритмда чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш учун иш берувчи ташкилот қуйидаги талабларга жавоб бериши белгиланган:

  • миллий, федераль ёки минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши;
  • штатдаги ходимлари сони камида 250 нафар бўлиши;
  • даромади 2 миллиард рублдан ортиқ бўлиши;
  • солиқлардан қарзи йўқ бўлиши.

Шунингдек, «Работа в России» порталида иш берувчи ташкилотларнинг чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича буюртмалари шакллантирилади, талабномалари жойлаштирилади ва бошқа жараёнлар амалга оширилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари учун транспорт, овқатланиш, турар жой ва карантин жойларини ташкил этиш иш берувчи ташкилот томонидан таъминланиши қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь–февраль ойларида қанча фуқаро хорижга ишлаш учун жўнаб кетгани ва Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириши учун рухсатнома берилаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 4 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 961
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 444
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 506
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1841
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 804
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1192