Cингапурда тиббиёт ходимлари учун ҳижоб кийиш тақиқи бекор қилинади

Сингапурда ҳукумат томонидан бир неча ой ичида ҳамшираларга иш жойида рўмол ёки ҳижобда юришига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия ва ички ишлар вазирлиги раҳбари К Шанмугамга асосланиб, «Todayonline» нашри хабар берди.

Фото: «PMO»

Маълум қилинишича, ҳамшираларнинг иш жойида ҳижобда юришига рухсат бериш масаласи икки ҳафта олдин парламентда кўтарилган.

«Биз ҳамшираларга, агар хоҳласа, ҳижобда бўлишига рухсат берилиши учун яхши сабабларни кўриб турибмиз. Ушбу масала муҳокама қилинмоқда, фикримча, албатта, ўзгаришлар бўлади», — дея қайд этган вазир.

Унинг таъкидлашича, ҳаттоки мамлакат президенти Ҳалима Ёқуб ҳам ҳижобда юради, шунинг учун тиббиёт ходимларига рухсат бериш мантиқан тўғри бўлади.

Аввалроқ Швейцарияда паранжи ва ниқоб кийиш тақиқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, БМТ ниқоб тақишнинг тақиқланишига муносабат билдиргани маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди