Ҳиндистонда Ҳоли ранглари, Олимпия машъаласи, Осиёдаги энг йирик лолазор, Лотин Америкасида коронавирус тадбирлари — 25 март суратлари
Ҳиндистон — ранглар юрти. Бу, айниқса, ҳиндларнинг муқаддас байрамларидан бири бўлмиш Ҳоли байрамида янада кўзга ташланади. Бугун ҳиндистонликлар Ҳоли байрамини одатдагидек турфа ранглар ҳамоҳанглигида нишонлади. Ҳоли байрамидан олинган энг қизиқарли суратларни томоша қилинг.






Навбатдаги фотоларимиз ҳам ҳинд диёридан. Бугун Ҳиндистоннинг Жамму Кашмир ўлкасининг Сринагар шаҳрида Осиё қитъасида энг йирик бўлган лолалар боғи очилди. 64 турдаги лола турлари бўлган мазкур боғ сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.






Маълумки, 2020 йилда Токиода ўтказилиши белгиланган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари COVID-19 пандемияси сабабли қолдирилган ва у 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди. Шу муносабат билан бугун Япониянинг Фукушима префектурасида Олимия машъаласи эстафедасига старт берилди. Олимпия ўйинлари бошлангунга қадар машъала мамлакат бўйлаб олиб юрилади.








Коронавирус ҳамон бутун дунёни ўз исканжасида ушлаб турибди. Касаллик энг хавфли нуқтага чиққан саноқли давлатлардан бири Бразилиядир. Мамлакатда касаллик оқибатида 300 мингдан ортиқ киши қурбон бўлди. Бугун мамлакатда коронавирус қурбонлари хотирасига ўзига хос митинг ташкил этилди.




Яна бир Лотин Америкаси мамлакати Венесуэлада эса соғлиқни сақлаш ходимлари ҳамон кўчаларни дезинфекция қилишда давом этмоқда. Иқтисодий жиҳатдан инқироз ичида бўлган мамлакат коронавирус сабабли ҳам анча қийин аҳволга тушиб қолди.




