Янгиликлар - 11:33 · 25.03.2021

Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилинди

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили енгил автомобиллар учун пуллик йўллар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «ЎзЛиДеП» партияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, мазкур йўлларда соатига 120–150 километр тезликда ҳаракатланиб, 2 соат вақт тежаш мумкин бўлади:

  • Тошкент–Андижон 5 АҚШ доллари атрофида;
  • Тошкент–Ангрен 1,7 АҚШ доллари атрофида;
  • Тошкент–Қўқон 2 АҚШ доллари атрофида.

Қайд этилишича, юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:

  • Тошкент–Андижон 20 АҚШ доллари атрофида;
  • Тошкент–Самарқанд 5 АҚШ доллари атрофида.

Мавзуга доир: Тошкентдаги айрим йўллар 1 ой муддатга ҳаракатланиш учун ёпилади