Ўзбекистонда мебелчилар саноат зонаси ташкил этилади

Миллий матбуот марказида 24 март куни ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров Ўзбекистонда мебелчилар саноат зонаси ташкил этилиши борасида маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ахборот хизмати

Мутасаддининг қайд этишича, мазкур саноат зонаси Туркиянинг Анқара шаҳрида 1960 йилда ташкил этилган жой андазалари асосида ишга туширилади. У Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси томонидан яқиндан ўрганилган зона — Анқарадаги 500 гектар ерни эгаллаган O‘zTeam мебель саноат зонаси соҳа учун алоҳида 4 та инситутлар ташкил этгани, ҳаттоки мебель соҳасининг соҳа илмий тадқиқот марказида ишлайдиган бир гуруҳ профессор ўқитувчилари фаолият олиб бораётгани ҳақида гапириб ўтар экан, Туркия ташкилотида саноат билан илмнинг якдиллигини кўриш мункинлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, ассамблея Ўзбекистонда мебель саноатини ривожлантириш учун O‘zTeam ташкилоти билан шартнома имзоланганини маълум қилди. «Туркия ўз мебель ишлаб чиқариш тажрибаларини Ўзбекистон билан ўртоқлашади. Чет элнинг неча йиллар давомида тўплаган тажрибаси асосида ишни йўлга қўйиш Ўзбекистон мебель саноати учун катта фойда келтиради», — дея таъкидлади Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси.

Фото: Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ахборот хизмати

Мухтор Умаров мебель саноатида бутловчи қисмларга қўйилган божларнинг олиб ташлангани, тайёрлашда мутахассислар етишмовчилиги каби муаммолар ўз ечимини топаётгани ҳақида гапирди.

Фото: Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ахборот хизмати

Шу билан бир қаторда, у Ўзбекистонда мебелчилар саноат зонаси қурилиши учун ҳозирда ҳукумат 50 гектар ерни саноат кластери сифатида бепул бериши ҳақида Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқлаётганини ва зонадаги коммуникация жиҳозлари давлат томонидан бепул олиб келиб берилишини айтди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йилда мебель маҳсулотлари экспорти қанчага ошгани ва уларни энг кўп экспорт қилган ҳудудлар рўйхати маълум қилинганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023