Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «kapital.kz»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Қирғизистонга 2021 йил март ойидан октябрь ойигача ва 2022 йил март-апрель ойларида 750 миллион киловатт-соатгача электр энергияси етказиб беради.

Бундай чора-тадбирлар Тўктогул сув омборида сув тўплаш ва уни 2021–2023 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига етказиб бериш мақсадида амалга оширилди. Белгиланган йилларда Қирғизистон мос миқдордаги электр энергиясини июнь-август ойларида қайтариб беради.

Аввалроқ Ўзбекистон Қирғизистон Мудофаа вазирлигига ҳарбий вертолёт совға қилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Ункар-Тоони беришга, Қирғизистон эса Сўх йўлини очишга келишиб олгани ҳақида хабар берилган.