Facebook Венесуэла президентининг саҳифасини блоклади
У ижтимоий тармоқдаги саҳифасига коронавирусга оид ёлғон маълумот жойлаган
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг Facebook’даги расмий саҳифаси блокланди. Бунга давлат раҳбарининг ижтимоий тармоқнинг коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлар тарқалиши тўғрисидаги қоидасини бузгани сабаб бўлган, деб ёзмоқда «Reuters».

Маълум бўлишича, Николас Мадуро саҳифасига жойлаган постда карвативир ўсимлиги коронавирусни ножўя таъсирсиз даволайдиган самарали дори эканлигини таъкидлаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, президент тақдим этган маълумот мунозарали ҳисобланади, чунки у илмий тадқиқотлар асосида тасдиқланмаган.
Шу сабабли Facebook коронавирусга бўйича ижтимоий тармоқнинг амалдаги сиёсатини бузган Венесуэла президентининг дори-дармонларни тарғиб қилаётган видеосини олиб ташлаган.
«Биз Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг кўрсатмаларига амал қилмоқдамиз, унда ҳозирда коронавирусга қарши препарат мавжуд эмаслиги қайд этилган. Такрорий қоидабузарликлар туфайли саҳифани 30 кунга блокладик, саҳифа фақатгина ўқиш режимида очиқ», — дейди компания вакили.
Аввалроқ Facebook янги дастур ишлаб чиқиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Facebook ҳамда унга тегишли хизматлар бутун дунё бўйлаб ишламай қолгани маълум қилинган.