Наманганда хитойлик шифокорлар калтакланиб, 200 млн сўм пули ўғирлаб кетилди

Наманган шаҳрида 24 март куни номаълум шахслар «Пекин» тиббиёт маркази биносига бостириб кириб, муассаса шифокорлари ва таржимонини уриб, пул маблағларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, соат 03:40 да номаълум шахслар Наманган шаҳар Қадамжой маҳалласида жойлашган «Пекин» тиббиёт маркази биносига юзига ниқоб тақиб, бинонинг иккинчи қаватидаги ётоқхонада ухлаб ётган, шу марказда шифокор бўлиб ишловчи Хитой фуқаролари В.Й ва В.Ж. ҳамда ушбу марказда таржимон бўлиб ишловчи Й.У.ни уриб, қўл ва оёғини скотч билан боғлаган.

Кейинчалик улар ётоқхонадаги тумбочка қулфини бузиб, 10 000 доллар, 100 миллион сўм пул маблағлари ҳамда икки дона «Huawei» ва «RedMi 8» телефонларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддасини 4-қисми «а» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам судланган 31 ёшли Ж.К. бошчилигида 29 ёшли Х.К., 24 ёшли И.А., А.Қ. ҳамда Андижон вилоятида яшовчи 20 ёшли А.Х. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Уларнинг ёни кўздан кечирилганда жами 10 миллион 620 минг сўм пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Тергов ҳаракатлари жараёнида Андижон вилоятида яшовчи А.Х. муқаддам мазкур марказ шифокорлари яхши даромад қилаётганидан хабар топиб, бинонинг калитини ғайриқонуний равишда қўлга киритиб, бу ҳақда таниши Ж.К.га айтиб қизиқтиргани маълум бўлган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати
Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкентда чақирувга борган шифокорнинг бошига қаттиқ жисм билан уриб, тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда тез ёрдам шифокори дўппослангани хабар қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023