Урганч–Истанбул–Урганч йўналишида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади
Мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари жадвал асосида бажарилади
«Uzbekistan Airways» 28 март санасидан Урганч–Истанбул–Урганч йўналишида янги мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида бажарилади. Яъни:
- HY 279 Урганч–Истанбул 09:30/11:50;
- HY 280 Истанбул–Урганч 13:20/19:05.
Хабарга кўра, авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, «Uzbekistan airways sales» ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин. Шунингдек, йўловчилар www.uzairways.com сайти орқали авиакомпания қатновларига онлайн-рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланишлари мумкин. Онлайн рўйхатдан ўтиш парвоздан 24 соат олдин очилади ва 120 дақиқа олдин ёпилади.
Мавзуга доир:
- Россия Ўзбекистоннинг 8 шаҳри билан мунтазам авиақатновни йўлга қўйди
- Ўзбекистон ва Латвия ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади
- Самарқанддан маҳаллий йўналишлар бўйлаб мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Аввалроқ Урганч ва Туркия аэропортлари ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилиши кутилаётганлиги ҳақида хабар берилганди.