23:14 | 29.03.21 217

Покистон президенти вакцина билан эмланганидан сўнг коронавирусга чалинди

Давлат раҳбари барчадан эҳтиёт бўлишни сўраган

Покистон президенти Ариф Алви вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланганидан сўнг коронавирусга чалинди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Twitter’даги саҳифасига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, президент ва унинг рафиқаси Самина Алви Исломободда Хитойнинг «Sinopharm» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланган.

«Коронавирус учун топширган синов тестим ижобий чиқди. Вакцинанинг биринчи дозасини олгандим, аммо антитаначалар бир ҳафта ўтгач олиниши керак бўлган иккинчи дозадан кейингина пайдо бўлади. Эҳтиёт бўлинг!» — деб ёзган давлат раҳбари Twitter’даги саҳифасига.

Президентнинг рафиқаси Самина Алвининг сўзларига кўра, айни пайтда турмуш ўртоғида коронавирус энгил аломатлар билан ўтмоқда, кайфияти эса яхши. Ўзи ҳам коронавирус учун текширувдан ўтган. Аммо унда салбий натижа қайд этилиб, карантинга олинган.

«Биз вакцинанинг биринчи дозасини олдик, аммо иммунитетни шакллантириш учун вақт керак. Мен ҳаммадан эмлашни давом эттиришини сўрайман», — деб ёзган Самина Алви.

Аввалроқ коронавирус борлигига ишонмаган Танзания президенти вафот этгани маълум қилинган. Шунингдек, коронавирусга қарши эмланган дунё мамлакатлари раҳбарлари ҳақида хабар берилганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 884
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 425
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163