Монополияга қарши курашиш қўмитасига раис тайинланди
Президент тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шоҳруҳ Шораҳматов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Хабарга кўра, Шоҳруҳ Шораҳматов 1977 йилда туғилган. У 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Шоҳруҳ Шораҳматов ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. Шунингдек, турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Президент Администрацияси каби ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилган. Бундан ташқари у Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.