«Amazon»нинг олти минг ишчиси компания фаолиятини ўзгартириш ва АҚШнинг меҳнат бозорига катта таъсир кўрсатувчи касаба уюшмасини тузишни режалаштирган. Бу ҳақда «Business Insider» нашри хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, компания раҳбари ҳамда дунёнинг энг бой одами бўлмиш Жефф Безос ишчиларининг бирлашишига йўл қўймаслик учун уларга қарши курашишга қарор қилган.

«Бу сўнгги ўн йилликдаги энг муҳим касаба уюшмаси овози бўлиши мумкин», — дея таъкидлаган Сиракуз университети қошидаги Уитман мактабининг менежмент бўйича доценти Линн Винсент.

Нашрнинг таъкидлашича, агар «Amazon» ходимлари касаба уюшмаси тузса, бу бошқа соҳалардаги ишчиларни ҳам илҳомлантиради. Қўшма Штатлардаги кўплаб иш берувчилар эса касаба уюшмаларининг компания фойдасини камайтириб, унинг фаолиятига таъсир қилишидан қўрқади.

Аввалроқ АҚШда вертолёт қулаши оқибатида чехиялик миллиардер ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, япониялик миллиардер Ойга саёҳат қилмоқчилиги маълум қилинган.