Хитой 100 йил давомида қандай ўзгарди? — фотогалерея
Одамзоднинг куч-қудратини ёки аксинча, унинг табиат ва вақт оқими қаршисида қанчалик ожизлигини кўрсатувчи далилларни томоша қилиш доимо қизиқ. Хитой аҳоли сони бўйича жаҳондаги энг йирик мамлакат ҳисобланади, майдони бўйича эса Россия ва Канададан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Бу мамлакат илғор давлатдир, саноат маҳсулотларининг кўплаб турларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи саналади.
Шундай молиявий ва инсон ресурслари эвазига мамлакатнинг қиёфаси қанчалик тез ўзгарганини фақат тасаввур қилиш мумкин. Биз турли сайтлардаги тарихий фотосуратларни саралаб олдик ва улар орқали вақт бўйлаб саёҳатга чиқиш мумкин.


1921 ва 2016 йиллардаги Сиань шаҳри. Шэньси провинциясидаги субпровинциал мақомдаги бу шаҳарда провинция ҳукумати жойлашган. Шаҳар 3100 йилдан бери мавжуд ва бир муддат ҳатто жаҳондаги энг йирик шаҳар ҳам бўлган.

Сичуань провинциясидаги Ибинь шаҳар округи 1940 ва 2016 йилларда.

Сиань 1949 ва 2016 йилларда.

1927 ва 2016 йиллардаги Ухань. Марказий Хитойдаги энг аҳоли зич шаҳар.

Ухань 1960 ва 2016 йилларда.

Шанхай 1920 ва 2016 йиларда
Хитойнинг энг йирик шаҳри ва жаҳондаги аҳоли сони бўйича энг йирик шаҳарлардан бири.

1940 ва 2016 йиллардаги Нанкин кўчаси. Шанхайдаги энг асосий савдо кўчаси ва жаҳондаги энг гавжум савдо кўчаларидан бири.

Ганьсу провинциясидаги Ланьчжоу шаҳар округи 1930 ва 2016 йилларда

Ланьчжоу 1910 ва 2016 йилларда

Ханчжоу шаҳри 1900 ва 2016 йил. Ханчжоунинг шаҳар қисмидаги аҳоли сони 1,75 миллион кишини ташкил қилади.

Гуйян шаҳри 1920 йил ва 2016 йилларда

Гуанчжоу шаҳри 1980 ва 2016 йилларда. Бутун Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, маориф, маданий ва транспорт маркази.

Гуанчжоу шаҳри 1970 ва 2016 йилларда

Чэнду шаҳри 1994 ва 2016 йилларда. Хитойда аҳоли сони бўйича 5-ўринни эгаллайди: 14 миллион аҳолига эга.