Шекспир — хипстер, Англия қироличаси эса феминист: таниқли тарихий шахслар ҳозир қандай кўринишда бўлган бўларди?

Тарих кучли ва журъатли шахслар томонидан ёзилади. Улар ўз номини тарих солномаларига ёзиб, вафотидан кейинги бир неча асрлар давомида ҳам сақланиб қоладиган мерос қолдиришади. Биз уларни дарсликлар саҳифаларида, ўша тарихий даврга оид вазиятдаги суратлари орқали кўришга ўрганиб қолганмиз. Лекин, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Генрих VIII ёки Наполеон Бонапарт ҳозир қандай кўринишда бўлган бўларди?

Фото: «Bigpicture»
Фото: «Bigpicture»

Eлизавета I. Унинг бошқарув даври Англия учун олтин аср бўлган, у турмуш қурмаган ва болалари бўлмаган (расмий талқинга кўра), лекин жуда ақлли ва ўқимишли аёл бўлган. Ҳозирги дунёда у эҳтимол кучли лидер бўлиб, шунингдек, феминист бўлган бўларди.

Фото: «Bigpicture»

Унинг отаси Генрих VIII — Англиянинг XVI асрдаги қироли. Уни кўпчилик, бошқаруви ҳамда яхшигина ёзувчи бўлгани ҳамда ипохондрия билан оғригани билан эмас, балки олтита бахтиқаро хотини бўлгани билан эслашади. Учинчи минг йилликда у, эҳтимол, таблоидлар юлдузи бўлиб, шунингдек, тахаллус остида ижод қилган бўларди.

Фото: «Bigpicture»

Миср маликаси Нефертити. Унинг исми «соҳибжамол келди» деб таржима қилинади. У тарихдаги энг гўзал ва қудратли аёллардан бири бўлган. Унинг келиб чиқиши ва оиласи ҳақида ҳанузгача ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас, лекин мамлакатни унинг эри бошқарган пайтдаги диний соҳада бошланган ўзгаришлар ҳозиргача ҳам дарсликларда ўқитилади. Фиръавнга олтита қиз туғиб бергач, малика сирли равишда изсиз ғойиб бўлган.

Фото: «Bigpicture»

Рок-н-ролл қироли Элвис Преслининг Жесси Герон исмли эгизаги бўлган ва у туғилгандан кейинги эртаси кунда вафот этган. Қўшиқчи ҳеч қачон дунё бўйлаб гастролга чиқмаган, чунки унинг менежери Колонел Паркер нолегал муҳожир бўлган ва, эҳтимол, шу сабабдан хорижда концерт қўйишдан бош тортган бўлса керак.

Фото: «Bigpicture»

Франция қироличаси Мария Антуанетта 14 ёшида ўзи аввал ҳеч қачон кўрмаган ва танимаган одамга турмушга чиққан (бу ўша пайтларда оддий ҳол бўлган). 37 ёшда эса уни оиласи билан бирга қатл қилишган.

Фото: «Bigpicture»

Англия қироли Эдуард VIII — қиролича Eлизавета II нинг амакиси тахтда унчалик кўп ўтирмаган ва америкалик, икки марта эрдан ажрашган аёл Уоллис Симпсонга бўлган муҳаббати туфайли тахтдан воз кечган. У тахтдан воз кечиши билан ўша аёлга уйланган.

Фото: «Bigpicture»

Жозефина Богарне — генерал Наполеонга турмушга чиққан ва кейинчалик Франция императори бўлган оқсуяк аёл. 13 йилдан кейин Наполеон у билан ажрашган. Сабаби Жозефина унга ворис туғиб бера олмаган. Лекин шундан кейин ҳам у Европадаги кўплаб қироллик хонадонлари билан қариндошликни сақлаб қолган.

Фото: «Bigpicture»

Уильям Шекспир — буюк инглиз ёзувчиси, жаҳоннинг энг кучли драматургларидан бири деб ҳисобланади. Унинг пьесаларини ҳозиргача ҳам бошқа исталган асарлардан кўра кўпроқ қўйилади.

Фото: «Bigpicture»

Горацио Нельсон – машҳур адмирал, Британия флоти қўмондони, Трафалгар жангида Англияни қутқарган шахс.

Фото: «Bigpicture»

Алберт Эйнштейн — ўз даврининг энг таниқли физиги.

Фото: «Bigpicture»

Владимир Ленин — инқилобчи ва СССРнинг асосчиси.

Фото: «Bigpicture»

Наполеон Бонапарт — шахсияти ҳали-ҳануз тарихчиларни тинч қўймаётган одам. Ватерлоо жангидаги мағлубиятдан кейин Наполеон АҚШга муҳожирликка кетиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрганини кўпчилик билмаса керак. Британия унинг денгизни кесиб ўтишига йўл қўймаган ва оқибатда у умрининг охирги кунларини Атлантика ўртасидаги кимсасиз оролда ўтказишга мажбур бўлган.

Фото: «Bigpicture»
Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Янгиликлар19:24 | 31.1.23
Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Янгиликлар18:54 | 31.1.23
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022