YouTube платформаси функцияларидан бирига ўзгартириш киритади. Бу ҳақда YouTube матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «TenEighty»

Маълум қилинишича, контентга қўйилган дизлайклар сони яширинган бўлади. Контент остидаги салбий баҳоларни эса фақат видеоблогернинг ўзи кўра олади.

Дастлаб синовда танланган фойдаланувчилардан иборат кичик гуруҳ иштирок этади. Синовнинг қайси давлатларда ўтказилиши эса ҳали аниқ эмас.

Қайд этилишича, YouTube раҳбарияти видеоблогерларнинг контент остидаги дизлайклар сони сабаб етказилаётган салбий таъсири ҳақидаги шикоятидан келиб чиқиб ушбу қарорга келган.

Аввалроқ Telegram’да яна янги функция пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, TikTok’да янги функция ишга туширилиши маълум қилинган.