Facebook фойдаланувчиларга янгиликлар тасмасида хронологик кетма-кетликка ўтишни осонлаштирувчи янги функцияни эълон қилди.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, алгоритмли янгиликлар тасмасидан хронологик тартибланган тасмага ўтишни осонлаштиришувчи махсус «Feed Filter Bar» панели ишга тушади. У янгиликлар тасмасининг  тепа қисмида, тасма қайта юкланганда чиқади.

Facebook 2009 йилда хронологик янгиликлар тасмасидан воз кечиб, алгоритмли тасмани танлаган. Хронологик режим сақланиб қолинган, аммо созламалар менюсида кўринмаган.

Аввалроқ Facebook янги дастур ишлаб чиқиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Facebook 13 ёшгача бўлган болалар учун алоҳида Instagram ишлаб чиқариши маълум қилинган.