Отабек Назиров Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига раҳбар этиб тайинланди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Бош директори этиб Отабек Назиров тайинланди. Бу ҳақда Инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Отабек Назиров 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган, 1998 йил макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича АҚШдаги Нью-Йорк давлат университетини тамомлаган. У инвестиция соҳасида катта тажрибага эга, АҚШдаги Goldman Sachs ва JPMorgan Chase, Россиядаги Тройка Диалог ва МДМ-Банк каби йирик молиявий ва инвестиция компанияларида, шунингдек, Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида фаолият юритган.
Шунингдек, Отабек Назиров 2018 йилда инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида иш бошлаган. Кейинчалик халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. Бундан ташқари, 2019 йилнинг январь ойидан буён Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.
Қайд этилишича, ушбу Жамғарма рақобатбардош маҳаллий компанияларга инвестициялар киритиш, шунингдек, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган. Қайд этилишича, Жамғарма асосчиси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади, фаолияти эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёевга матбуот котиби тайинланди
Аввалроқ Фарғона вилоятига янги прокурор тайинлангани ва Паркент туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасига раис тайинлангани маълум қилинган.