15:08 | 01.04.21 733

Рамзан Қодиров Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

У Чеченистонда 15 йил ичида тинчлик ўрнатгани учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилгани айтилган

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров  Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда республика Ахборот ва матбуот вазири Аҳмед Дудаевга асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, Қодиров сўнгги 15 йил ичида тарихан мураккаб минтақада тинчлик ўрнатгани ва уни сақлашга қўшган улкан ҳиссаси учун номзод сифатида кўрсатилган.

«Минтақа раҳбари ушбу ижобий баҳони халқаро терроризм устидан ғалаба қозонгани ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳани тез тиклагани учун олди», дея қўшимча қилинган хабарда.

Рамзан Қодиров Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилган аризани ким топширгани эса очиқланмаган. Дудаевнинг сўзларига кўра, бу маълумотлар сир сақланади.

Халқаро Нобель ахборот маркази президенти Вячеслав Тютюнник ҳам белгиланган уставга биноан ариза топширган шахсни 50 йил давомида ошкор қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаган ва лауреат исми 2021 йил 8 октябрь куни Ослода эълон қилинишини айтган.

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2020 йилда Тинчлик ва тараққиёт институти (INSPAD) томонидан ташкил этилган халқаро мукофотга номзод бўлган. Ташкилот унинг динлараро алоқаларни ўрнатишда, шунингдек, гуманитар ва маърифий дастурлардаги алоҳида ролини қайд этган.

Аввалроқ Рамзан Қодиров «Чеченистоннинг сўнгги амири» ўлдирилганини эълон қилганди. Шунингдек, унинг оиласи ҳам ўзини қўриқлаши учун беш йил ичида бюджетдан 13 млн доллардан ортиқ пул сарфлангани хабар берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 993
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1851
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1196