Уйғурларга дастак, 80–90 йиллардаги Буюк Британия, Муқаддас пайшанба, Мьянмадаги намойишлар — 1 апрель суратлари
Баҳорнинг иккинчи ойини ҳам бошлаб олдик. Апрелнинг илк кунида қандай суратлар эълон қилинди? «1 апрель суратлари»да куннинг ғаройиб ва долзарб фотоларини томоша қилинг.
Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Боязид майдонида бир қатор диний ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаолларидан иборат 200 дан ортиқ киши Шарқий Туркистондаги уйғуларнинг ҳуқуқларига дастак намунаси сифатида намойишга чиқди. Унда «Ҳазил эмас, қатлиом» ёзувини олиб чиқиб, сиёсатчиларнинг диққатини уйғурлар масаласига қаратиш мақсад қилинган.







Коронавирус ўчоқларидан бири бўлган Лотин Америкасининг Сальвадор давлатида Муқаддас пайшанба диний байрами кунида черковларда коронавирусдан ҳалок бўлган инсонлар хотирланди ва ҳақларига дуо қилинди. Маросимлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.








Бугун Буюк Британиянинг «The Guardian» нашри мамлакатнинг ХХ аср 80–90 йиллари ҳаёти акс этган нодир суратларни эълон қилди. Унда жамиятнинг турли қатламлари ҳаёти акс этган қизиқарли лавҳаларни кўриш мумкин. Биз ҳам сизларга ўша суратларнинг баъзиларини тақдим қилишга қарор қилдик.









Бугун Мьянмада ҳарбийлар томонидан амалга оширилган даавлат тўнтаришига роппа-роса икки ой тўлди. Мана, икки ойдирки, мамлакат нотинчликлар ичида қолмоқда. Айниқса, Янгон шаҳрида халқ норозилиги давом этмоқда. Улар ҳокимиятдан четлатилиб ҳибсга олинган мамлакат етакчиларини озод қилишни талаб қилмоқда. Оддий қўлбола қуроллар билан қуролланган халқ вакилларига қарши полиция ва ҳарбийлар профессионал қуроллар билан қаршилик қилмоқда. Намойишлар давомида юз берган тўқнашувлар пайтида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди. Ҳарбийлар ўтган дам олиш кунлари ҳаводан ҳужумлар уюштириши натижасида баъзи этник озчиликлар Таиланддан бошпана излаб қочиб кетишга мажбур бўлган.





