Facebook фойдаланувчилари учун нашр қилган пости остига ким изоҳ қолдиришини танлаш имконияти яратилди. Бу ҳақда компания веб-сайтида эълон қилинди.

Фото: «РБК»

Маълум бўлишича, тармоқда махсус меню пайдо бўлади. Унда фойдаланувчи кенг ва чекланган профиль эгаларига изоҳ қолдириш имконини беради. Аудиторияни фойдаланувчининг ўзи танлайди.

Таъкидланишича, функция изоҳ қолдирувчи аудиторияни созлаш орқали исталмаган алоқаларни чеклаш имконини беради. Шу билан бирга, тасмадаги изоҳларнинг кўпайиш эҳтимолини камайтиради.

Аввалроқ Facebook яна янги функцияни ишга тушириши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, платформа янги дастур ишлаб чиқиши маълум қилинган.