Сирдарёдаги мактабда ўқувчи қизлар муштлашгани юзасидан маълумот берилди — видео
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчи қизлар ўзаро муштлашиб кетгани тўғрисида видео тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ушбу видео 2021 йилнинг 25 январь санасида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида олинган. Видеодаги воқеалар дарс жараёнидан сўнг мактаб ҳудудидан ташқарида 9-синф ўқувчилари орасида олинган.
«Мазкур воқеа юзасидан ўқувчилар ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун ўз вақтида зарур чоралар кўрилган, туман ҳокимлиги мутасаддилари, мактаб маъмурияти, маҳалла ходимлари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун қизлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилган», — дейди вилоят халқ таълим бошқармаси ахборот хизмати ходими Ориф Мирзиёев.
Аввалроқ Тошкентда 2 эркак шифохона қўриқчисини дўппослагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Чорсу бозорида 58 ёшли аёл қариндошини дўппослагани хабар қилинган.