Facebook ижтимоий тармоғининг 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси шахсий маълумотлари ва телефон рақамлари интернетда тарқалиб кетди. Бу ҳақда киберхавфсизлик билан шуғулланувчи «Hudson Rock» компанияси техник директори Элон Гэлнинг Twitter’даги сафиҳасига асосланиб, «Известия» нашри хабар берди.

Фото: «Getty Images»

«Business Insider» нашри маълумотларига кўра, 500 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг маълумотлари хакерлар томонидан махсус форумда эълон қилинган. Маълумотлар ижтимоий тармоқдаги саҳифа эгаларининг тўлиқ исмлари, телефон рақамлари, уларнинг яшаш ҳамда электрон почта манзили, шунингдек, таржимаи ҳолини ўз ичига олган.

«Facebook» вакилининг нашрга айтишича, маълумотлар компания томонидан 2019 йилда тузатилган заифлик туфайли тарқалиб кетган ва умумий ҳисобда 106 мамлакат фойдаланувчиларига таъсир кўрсатган. Биринчи ўринда Миср аҳолиси (44 миллион фойдаланувчи), иккинчи ўринда Тунис (39 миллион фойланувчи), учинчи ўринда эса Италия аҳолиси (35 миллион фойланувчи) қайд этилган.

Маълумот ўрнида, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар 2020 йилнинг августида ҳам Instagram, Facebook ва LinkedIn ижтимоий тармоқларининг 150 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси шахсий маълумотлари интернетда эркин фойдаланишга тушганини аниқлаган.

Аввалроқ Facebook’нинг 267 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар интернетда тарқалиб кетгани маълум қилинган. Шунингдек, Microsoft дастурий таъминотида кузатилаётган заифлик глобал киберхавфсизлик инқирозига айланиши мумкинлиги хабар берилганди.