15:08 | 04.04.21 57

Россияда қабристон яқинидан ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган қабристонлардан бирининг ёнидан пичоқ билан яраланган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда «78.ru» нашри хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи маълумотларига кўра, полицияга 2 апрель куни Москва вақти билан соат 08:05 да маҳаллий фуқародан «Бабигонск» қабристони яқинида жасад ётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари жасаднинг охирги кунларда Моховая кўчасида яшаган 22 ёшли ўзбекистонлик йигитга тегишли экани ва кўкрак қафаси соҳасидан олган жароҳати оқибатида вафот этганини аниқлаган.

Ҳозирда қотиллик юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик аёл ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, ўзбекистонлик эркак новвойликка ишга жойлашиш учун борган жойида вафот этгани маълум қилинганди.