Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, жонига қасд қилди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида 2 апрель куни 20 ёшли қиз Зарафшон дарёсига ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2 апрель куни Навбаҳор туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган Д.А. Кармана тумани ҳудудидаги кўприкдан ўзини Зарафшон дарёсига ташлаган. Кармана туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган, «Қизилқум» Геология қидирув корхонаси ишчиси бўлган Ш.П. уни қутқариб қолмоқчи бўлиб, ортидан сувга тушган. Оқибатда иккиси ҳам чўкиб, вафот этган.

Қайд этилишича, воқеа жойига Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув отряди етиб борган. Соат 15:25 да чўкиб кетганларнинг мурдаси топилиб, сувдан олиб чиқилган. Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзи ва уч нафар қизини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди