20:21 | 06.04.21 67

Ўзбекистонда Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Вазирлик Президент фармонига асосан тузилди

Ўзбекистонда Президентнинг тегишли фармонига асосан Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинган. Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

  • Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;
  • Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилгани ва Ўзбекистон ташаббуси билан ёшлар ҳуқуқлари бўйича «Дўстлар гуруҳи» тузилгани хабар қилинган эди.