Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакатда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Toronto Star»

«Дунё бўйлаб мамлакатлар ўта жиддий бўлган пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келмоқда. Канада ҳам шу давлатлар қаторида», — дея таъкидлаган Трюдо.

Маълум бўлишича, Канадада коронавирусга чалинган беморларни касалхонага ётқизиш тобора кўпайган. COVID-19 тўлқини мамлакат минтақаларини аллақачон қамраб олган.

«Жонлантириш бўлими касаллар билан тўлган. Коронавируснинг мутацияга учраган янги шакллари аниқланмоқда», — дейилган хабарда.

Таъкидланишича, касаллик кўп аниқланган Онтарио вилоятида коронавус чекловлари жорий этилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, АҚШда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани маълум қилинган.