Ўзбекистонда 2 та ОТМда Маданий мерос объектларини асраш факультети очилади

Президент томонидан 6 апрель, сешанба куни «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарорга мувофиқ, Маданият вазирлигининг моддий-маданий мерос соҳасидаги ЮНЕСКО билан ишлаш ҳамда музейлар ҳамда кутубхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари тегишлилигича Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигига ўтказилди.

Бундан ташқари, қарорда 2021/2022 ўқув йилидан факультет ва йўналишлар очилиши қайд этилган:

  • Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари;
  • Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида Маданий мерос объектларини асраш йўналиши очилади.

Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлигига ишга қабул қилиш бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни инобатга олган ҳолда мустақил амалга оширилади.

Туризм ва спорт вазирлиги таъсисчилигида «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилади. Шу билан бирга, 2021 йил давомида моддий-маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатишни, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизим жорий этилади. Ҳужжатда мазкур тизим намуна сифатида 2021 йил 1 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрида йўлга қўйилиши белгиланган.

Қолаверса, ҳудудларда узоқ йиллар давомида шаклланган меъморчилик мактабларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш мақсадида давлат муассасаси шаклида «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» ва босқичма-босқич равишда унинг минтақавий реставрация марказлари ташкил этилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Венгриянинг Дебрецен университети очилиши ва Бухорода психология ва хорижий тиллар университети очилиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Тoшкентда Фармацевтика техник университети очилиши ҳақида маълум қилинган.

Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди