Янгиликлар - 23:16 · 07.04.2021

Россияда мигрантлар учун мамлакатда бўлишнинг 3 та асосий мақоми жорий қилинади

Россия мигрантлар учун мамлакатда бўлишнинг учта асосий мақомини жорий қилади. Ушбу чоралар «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш (чиқиш) ва мамлакатда бўлиш (яшаш) шартлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасида назарда тутилган. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «ia-centr»

Маълум бўлишича, Россияда мигрантлар учун учта: мамлакатда қисқа муддат бўлиш (90 суткагача), узоқ муддат бўлиш ва доимий яшаш мақоми жорий қилинади. Унга кўра, чет эл фуқаролари Россия ҳудудида қонуний равишда яшашлари мумкинлиги таъкидланган.

«Агар Россия Федерациясида бўлиш шартлари ўзгарса ёки унга рухсат берилган ҳолатлар амалга ошмаса, чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш учун рухсат берилган муддат узайтирилади ёки қисқаради», — дея маълумот берган вазирлик.

Таъкидланишича, Россияда ишловчи мигрантларнинг фарзандлари узоқ муддатли яшаш рухсатномаcини олиши мумкин. Чет элликлар Россия фуқаролигини олиш учун яшаш гувоҳномасини олиши керак. Яшаш гувоҳномаси квота доирасида олинган вақтинчалик яшаш рухсатномаси асосида берилади.

Аввалроқ Россияда хорижлик фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилган.