16:02 | 08.04.21 307

Андижонда халқ таълими бўлими бошлиғи 900 доллар пора билан қўлга тушди — видео

У фуқароларни аттестациядан ўтказиш ва директор лавозимига тайинлаш учун пора олган

Андижон шаҳрида халқ таълими бўлими бошлиғи фуқароларни аттестациядан ўтказиш ва директор лавозимига тайинлаш учун 900 доллар пора олган пайтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @Department_uz

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро бошқа бир фуқарога унинг халқ таълими тизимида ишловчи танишларини аттестациядан ўтказишда ёрдам беришини айтган. Шунингдек, унинг 2 нафар танишини мактаб директори лавозимига ҳамда дугонасини мактаб директори ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришга ваъда берган.

Бунинг эвазига олдиндан 8400 АҚШ долларини олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шундан сўнг, фуқаролардан олган ушбу пулнинг бир қисмини Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига бериши кераклигини маълум қилгач, тадбир давом эттирилган. Шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи фуқародан юқорида келтирилган масалаларни ҳал қилиш эвазига 900 АҚШ долларни пора сифатида олаётган пайтида далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг 21-моддаси, фуқарога нисбатан 168-моддаси ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда университет декани ўринбосари 500 доллар пора билан қўлга тушгани ва Қўқон давлат педагогика институти декани 3 минг доллар пора сўрагани учун суд қилингани хабар берилган эди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 938
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 437
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1815
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 790
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1184