Facebook тингловчилар билан алоқа ўрнатиш имконини берувчи янги Hotline дастурини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда «Techcrunch» ҳабар берди.

Фото: «Dnaindia»

Маълум бўлишича, янги дастур муаллифларга ўз аудиторияси билан мулоқот қилиш имконини беради. Ҳозирда илованинг аудиторияси сони чекланмаган, уланиш хизмати эса бепул. Аммо тажриба давомида ушбу имконият ўзгариши мумкинлиги айтилган.

Фото: Hotline

Таъкидланишича, илова Instagram Live ва Clubhouse функцияларидек аудитория билан мулоқот қилиш, матн ёки аудио орқали саволлар бериш имконини беради. Фарқли жиҳати Hotline’нинг фойдаланувчилари камерадан фойдаланиш ва жараённи ёзиб олиши мумкин.

Аввалроқ Facebook’нинг 500 млн дан ортиқ фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар интернетда тарқалиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Facebook яна бир янги функцияни ишга тушириши маълум қилинган.