ФВВ шаҳарларда кузатилган сув тошқинларининг асосий сабабини маълум қилди

АОКАда 7 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев шаҳарларда сув тошишининг кузатилиши қурилиш нормалари бузилгани сабаб содир бўлганини айтди. Бу хақда тадбирда қатнашган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, асосан, 28–29 март кунлари Самарқандда, Бухоронинг бир қанча туманларида ҳамда Навоий вилояти туманларида сув тошқини ҳолатлари кузатилган. У бундай тошқинларга сурункали ёмғирнинг кўп ёғиши сабаб бўлганини айтди.

Унинг фикрига қўшимча қилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев бу каби шаҳар ерларида сув тошишига сабаб қурилиш ишлари ва ирригация тармоқларининг ўзбошимчалик билан ўзлаштирилиши экани ҳақида гапирди. Шунингдек, у шаҳар орасида сув тошқинининг кузатилиши қурилиш нормалари бузилгани сабабли эканини таъкидлади.

Гидрометеорология хизмати маркази бўлим бошлиғи Даврон Азимов 12 соат ичида 15 миллиметрдан кўп ёғин кузатилса, бу хавфли ҳолат ҳисобланиши ҳақида айтди. Маълумот ўрнида, 28–29 март кунлари Самарқандда 45 миллиметр (нормадан 3–4 баробар кўп) ёмғир ёққани қайд этилган.

«Янги қурилаётган иншоот доирасида бизнинг ташкилотдан сўровнома олинади. Қурилиш танланган жой талабга жавоб берсагина уни амалга оширишга рухсат этилади», — деди Гидрометеорология маркази ходими.

Аввалроқ Қурилиш вазирлиги Бухорода 9 та бино ноқонуний қурилаётгани юзасидан баёнот берганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023