«Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўйини якунида мухлислар ҳисобдан норози бўлиб, намойиш уюштиргани юзасидан муносабат билдирилди

«Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўйини якунида пенальти белгилаган ҳакамга мухлислар чиқинди улоқтиргани ва ҳисобдан норози бўлиб, намойиш уюштиргани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Хабарга кўра, ўйингоҳга жами 15800 нафардан ортиқ мухлислар келган. Учрашув давомида, ўйиннинг сўнгги 89-дақақисида «ВАР» тизими орқали «Навбаҳор» футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, 1:2 ҳисобида «Пахтакор» футбол жамоаси ғалабаси билан якунлангани «Марказий» ўйингоҳга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Қайд этилишича, ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилди. Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва «Пахтакор» фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди. Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талафот ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Маълум қилинишича, томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олиниб, Давлатобод туман ИИБга олиб келинди ҳамда шахсига аниқлик киритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Сўғдиёна»–«Турон» учрашувида бош ҳакам қарорларидан норози мураббий ўзбек футболидаги ҳакамларнинг қинғир ишлари ҳақида гапирганди. Кейинчалик ўйинни бошқарган бош ҳакам футболдан четлатилгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда 2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди
Янгиликлар21:21 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди
«АҚШ Украинага 150 км масофадаги нишонни ишғол қиладиган ракеталарни жўнатмоқчи» — Reuters
Янгиликлар20:19 | 1.2.23
«АҚШ Украинага 150 км масофадаги нишонни ишғол қиладиган ракеталарни жўнатмоқчи» — Reuters
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Янгиликлар18:52 | 1.2.23
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Янгиликлар18:14 | 1.2.23
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Муҳим хабарлар

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

19:16 · 01.02.2023

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023