Ўзбекистонда сел тошқини сабаб ҳалок бўлган фуқаролар ўлими статистикаси очиқланди

АОКАда 7 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев Ўзбекистонда яқин йилларда сел тошқини сабабли ҳалок бўлган фуқаролар ўлими статистикасини очиқлади. У бу ҳақда «Bugun.uz» мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Вазирлик матбуот хизмати ходимининг таъкидлашича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2017 йил 13 апрель куни соат 7:50 ларда Боғистон қишлоғида, «Чорвоқ» сув омбори айланма йўлида содир бўлган кўчки оқибатида «Damas» машинасида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган.

Шунингдек, 2018 йилда табиий офат натижасида фуқароларнинг вафот этиши билан боғлиқ 2 та ҳолат қайд этилган:

  1.  14 май куни соат 17:30 ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани Кўрғонча МФЙ Лангар қишлоғининг тоғолди ҳудудида дам олишга чиққан 3 нафар фуқаро сел оқимида қолиб, вафот этган.
  2.  16 май куни соат 06:30 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Мирзатуп МФЙ Сариқамиш қишлоғида 5 нафар фуқаро сел оқимида қолиб вафот этган.

Ходимнинг сўзларига кўра, 2019–2021 йилларда фуқаролар ўлими (селдан моддий зарар кўриш ҳолатлари учраган) билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.

2020 йилда эса Жиззах вилояти Зомин туманида 29 апрель куни соат 17:50 да кузатилган кучли ёғингарчилик (ёмғир) оқибатида Ширин маҳалласи Қудуқча қишлоғида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони кучли сел оқимлари оқизиб кетган.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув омборларининг сейсмик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услуб ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023