Қирғизистонда қиз ўғирлашга қарши намойиш ўтказилди — видео

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида қиз ўғирлашга  қарши намойиш бўлиб ўтди. Намойишга ўғирлаб кетилган 26 ёшли Айзада Канатбекова қотиллигининг олдини ололмаган полициянинг ҳаракатсизлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Manasnews»

Маълум бўлишича,  5 апрель куни  соат тахминан 7:00 да Медерова ва Тыныстанова кўчалари кесишган жойдаги кафе ёнида 1994 йилда туғилган қиз, Айзада Канатбекова, 3 нафар эркак томонидан мажбурий никоҳ учун ўғирлаб кетилган. Шундан сўнг, 7 апрель куни қиз ва бир нафар эркакнинг ўлик жасади топилган.

Таъкидланишича, 8 апрель куни Ички ишлар вазирлиги  биноси олдида тўпланган 500 га яқин намойишчилар бўлган ҳодисага асосан  никоҳ мақсадида ўғирлаш учун жазони кучайтиришни талаб қилган. Шу билан бирга, улар вазир Улан Ниёзбеков бошчилигидаги Ички ишлар вазирлиги раҳбариятини ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарлари Ички ишлар марказий бошқармаси раҳбарлари истеъфосини талаб қилган.

Аввалроқ Тошкентда ИИБга сўроқ қилиш учун келтирилган эркак эртаси куни ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Фарғонада 20 ёшли йигитнинг ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилиб, ўлик ҳолда чиққани айтилган хабарга изоҳ берилгани маълум қилинган.

Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Жамият21:55 | 10.8.22
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Жамият21:37 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Жамият, Тошкент ш.21:28 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Жамият21:00 | 10.8.22
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Жамият, Тошкент ш.20:50 | 10.8.22
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео
Жамият, Тошкент ш.20:29 | 10.8.22
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео