Янгиликлар - 21:14 · 09.04.2021

Тошкент метросида иккита поезд тўқнашиб кетгани айтилган хабарга изоҳ берилди — видео

Тошкент метрополитенининг «Беруний» бекатида 9 апрель куни иккита поезд вагони тўқнашиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, ушбу кадрларни метрополитен йўловчиларидан бири 7 апрель куни соат 08:40 да техник сабабларга кўра йўловчилар Ғафур Ғулом станциясида ҳаракатланувчи таркибдан тушиб, захирага келган навбатдаги поездга ўтказиб юборган пайтда олинган.

«Йўловчилар туширилган поезд Беруний станциясига олиб борилган. Бу тортиб олиш пайтида видеога олинган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкент метрополитенида ёшлар «келинсалом» маросими ва чойхона саҳналарини кўрсатиб, жамоат тартибини бузгани ҳақида маълум қилинган эди.