Мусулмонлар идораси эмлаш рўзани бузиши тўғрисидаги саволга жавоб берди

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати 10 апрель куни фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб бериб, хусусан, эмлаш рўзани бузиш-бузмаслигига ҳам тўхталиб ўтди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тўрт мазҳаб уламолари тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига келишган. Чунки рўзани еб-ичиш маъносидаги нарсалар бузади. Еб-ичиш эса одатий йўллар орқали бўлади. Тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилгани айтиб ўтилган.

«‘Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди’, — дея ‘Ал-Фатово ал-ҳиндия’ китобида таъкидланган. Энди айнан коронавирусга қарши эмлашга келсак, у ҳам тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири. Бунинг устига озиқлантирувчи эмас. Юқоридаги фатволарга биноан, рўзадор ҳолда ҳам уни олиш жоиз, бу иш рўзани бузмайди», — деб таъкидлади Фатво ҳайъати.

Шунингдек, эмлаш жараёнлари Рамазон ойига тўғри келиши сабабли бу масалада бир қанча фатво уюшмалари ўз фатволарини эълон қилган. Жумладан, Кувайт вақф вазирлиги, Иордания фатво уюшмаси, Саудия умумий муфтийси ва катта уламолар ҳайъати раиси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Азҳар халқаро электрон фатво маркази, «Дорул ифто» (Миср) фатво маркази рўзадор киши эмлаш олиши рўзани бузмаслигига фатво берган. Чунки рўзани бузувчи нарсалар одатий йўллардан кириб, ошқозонга етиб боради. Эмлашда эса еб-ичиш маъноси йўқ ва у одатдаги йўллардан танага кирмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда Рамазон ойида масжидларда хатми Қуръон бўлиши ҳақида маълум қилинган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023