Шаҳрихонда фойдаланишга яроқсиз «Алвасти кўприк» ўрнига бошқа кўприк қуриб берилди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Шаҳрихонсой канали устидан ўтувчи янги кўприк қурилди. Бу ҳақда АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати

Маълум қилинишича, маҳаллий аҳоли томонидан ушбу кўприкка «Алвасти кўприги» номи берилган. Сабаби илгари бу ердан юриш жуда хавфли бўлган. Кўприкдан фақат пиёдалар фойдаланган ва ушбу кўприк хавфсизлик талабларига умуман жавоб бермаган. Ҳатто Шавкат Мирзиёев ҳам мазкур кўприкни танқид қилган эди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати

«Ўзбекистон темир йўллари» ташаббуси билан қурилган янги кўприкда нафақат пиёдалар учун, балки маҳаллий аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ҳам шароит яратилган. Мазкур иншоот 50–60 тоннагача бўлган юкни бемалол кўтара олиш имкониятига эга экани таъкидланган.

Маълумот учун, темир-бетон кўприкнинг эни 7 метр, узунлиги 32 метрдан иборат.

Аввалроқ Тошкентда 21 ёшли қиз ўзини йўл устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида маълум қилинган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди