Шаҳзода Филипп вафоти, дунёни титратаётган коронавирус, Намангандаги ярмарка, Мадриддаги модалар ҳафталиги — 9 апрель суратлари
Бугун, 2021 йилнинг 9 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги қироличаси Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди. Унинг вафоти муносабати билан Лондон аҳолиси Букингем саройи олдида тўпланишни бошлади. Инглизлар сарой панжаралари олдида гуллар қўймоқда.








2019 йилда Хитойда тарқалишни бошлаган, 2020 йилда бутун дунёга тарқалиб кетган коронавирус келтириб чиқарган касаллик ҳамон ўз кучини кўрсатмоқда. Дунё ҳамон пандемия билан курашни давом эттирмоқда. Бутун дунё бўйлаб вакциналаш жараёнлари кетмоқда. Шу билан бирга, беморларни даволаш ишлари ҳам давом этмоқда. Қуйида дунёнинг турли бурчакларида пандемия шароитида яшаётган инсонлар ҳолати тасвирланган суратларни тақдим этамиз.











Боливиянинг Оруро шаҳрида жойлашган Уру-Уру кўлида чиқиндилар узоқ йиллар давомида тўпланиб қолгани сабабли кўлнинг суви ифлосланган. Боливияликлар эса ташаббус кўрсатиб, кўлни чиқиндилардан тозалашга аҳд қилди. Суратларда кўлнинг қай даражада ифлосланганини кўришингиз мумкин.







Бугун Наманган шаҳридаги мономарказ ёнида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Пандемия сабаб иш жойларини йўқотган инсонлар учун ана шундай ярмаркалар айни муддао бўлиши турган гап.








Пандемия сабаб бутун дунёда кўплаб соҳалар инқироз ёқасига келиб қолди. Туризм, мода саноати каби соҳалар катта йўқотишга учради. Режалаштирилган кўргазмалар бекор қилинди. 9 апрель куни узоқ танаффусдан сўнг «Madrid Fashion Week» модалар ҳафталиги ўз ишини бошлади. Намойишнинг илк кунидан фотосуратларни тақдим этамиз.








