Тошкент метрополитенида вагон очиқ эшик билан ҳаракатлангани акс этган видеога изоҳ берилди

Тошкент шаҳрида 9 апрель куни метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида метро вагони эшигини ёпмай ҳаракатланди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Маълум қилинишича, 9 апрель куни соат 18:40 да «Пушкин» ва «Буюк Ипак йўли» бекатлари оралиғида бу ҳолат содир бўлган. Поезд «Буюк Ипак йўли» бекатга етиб келганда, бу носозлик тузатилган ва одатдагидек ишлашни давом эттирган.

Таъкидланишича, вагон эшиклари автоматик ёпилиш тизимига эга. Метрополитеннинг ҳаракатланувчи таркибининг ҳар бирида локомотив эшиклар сигнализацияси мавжуд ва улар эшикни очиқ ҳолатда ҳаракатланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, бирор буюмнинг механизмга тушиб кетиши оқибатида эшик ёпилмай қолиши мумкинлиги маълум қилинган.

«‘Тошкент метрополитени’ унитар корхонаси фавқулодда вазият юзага келганда, йўловчилардан махсус йўловчи-ҳайдовчи алоқаси ёрдамида поезд ҳайдовчисига хабар беришларини илтимос қилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни метронинг ер усти Сергели йўналиши бошланиш жойида икки поезд тўқнашиб кетган эди. Тўхтаб қолган таркибга ортидан келган бошқа бир таркиб келиб урилганди.

Шунингдек, 7 апрель куни «Ғафур Ғулом» бекатида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди, оқибатда йўловчилар бошқа таркибга кўчирилди, юрмай қолган поездни бошқа бир поезд шатакка олишига тўғри келганди.

Кейинчалик 8 апрель куни Сергели йўналишида метро ер усти йўлида тўхтаб қолди. Контакт рельсининг кронштейнлари чиқиб кетди, бунинг оқибатида вагонлардаги йўловчилар ер усти метроси бўйлаб пиёда ҳаракатланди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023