Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган андижонлик эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган андижонлик эркакга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бўстон туман суди раиси Ҳусниддин Камолов «Bugun.uz» мухбирига маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Хабарга қўра, Ё.Х. ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган. У Пахтаобод тумани ҳудудида фуқаро Ж.М.га тегишли ва унинг қариндоши Х.Мнинг номидаги 12 сотих ер майдонини 6500 долларга сотиб беришини ваъда қилган. 1500 АҚШ долларини бериб, 5000 долларни бермасдан, ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, Ё.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий шериги — Олий таълим вазирлигида ҳайдовчи бўлиб ишлаган Т.И. билан тил бириктирган. У таниши А.Снинг фарзанди О.Д. Тошкент давлат Миллий университетига ўқишга кира олмаганидан хабар топиб, қизни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Кейинроқ 1000 АҚШ долларини мансабдор шахсга пора беришини айтиб олган.

Ундан сўнг ҳам 2000 АҚШ долларини контракт пуллари учун деб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Суд Ё.Х.ни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди ҳамда 28 ва 211-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топиб, унга қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Мавзуга доир: Тошкентда машинасига чиқаётган ҳисобчи аёлни тунаган эркакларга ҳукм ўқилди — видео

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ишсиз фуқаро жиноят содир этгани очиқланган эди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди