Хоразмда ўзини осиб ўлдирган 19 ёшли келин иши юзасидан баёнот берилди

Хоразм вилояти Шовот туманида 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдиргани, уни қайнатаси дўппослагани айтилган хабарлар тарқалган эди. Вилоят прокуратираси ҳолат юзасидан баёнот берди.

Фото: Telegram

Хабарга кўра, Шовот туманида туғилган, Катқалъа маҳалласи Семруг кўчаси 45-уйда яшаган фуқаро Қ.М. 1 апрель куни соат 11:00 ларда ўз уйининг қора молларни сақлаш хонасининг ёғоч тўсинига оқ рангли шпагат ип билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган. Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий марказига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, мурда текширувдан ўтказилган. Дастлабки эксперт маълумотига кўра, фуқаро Қ.М.нинг ўлимига ўзини ўзи осиши оқибатидаги асфикция сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, марҳума 2020 йил октябрь ойида 2001 йил 4 августда туғилган М.Й. билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан Катқалъа маҳалласида истиқомат қилиб келган. Шу билан бирга, дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро Қ.М. ёки унинг оила аъзолари турмуши давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки маҳалла фуқаролар йиғинига шикоят қилмаган. Турмуш ўртоғи М.Й. ёки оила аъзолари муқаддам судланмаган, нотинч оила ёки бошқа бир ҳолатлар юзасидан рўйхатда турмайди.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларда келиннинг ўзини осишига қайнатасининг дўппослагани сабаб бўлгани айтилган. Бунга эса келин қўшнисидан аммасининг уйига боришга йўлкирага 5 минг сўм қарз олгани учун мана шундай келишмовчилик рўй бергани қайд этилган.

Қайд этилишича, ҳозирда Шовот туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, якуни юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари назоратга олинган.

Аввалроқ Самарқандда 4 йигит келинойисига гап отган эркакни бўғиб ўлдириб, жасадини каналга оқизиб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023