Тожикистонда аёл милиционерлар учун янги форма дизайни тақдим этилди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тожикистон ИИВ матбуот хизмати

Маълум бўлишича, ходимларнинг байрам  ва кунлик ишчи формаси янги услубда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаш учун Тожикистон президент Имомали Раҳмонга  тақдим этилган.

Фото: Тожикистон ИИВ матбуот хизмати

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, аёл милиционерлар формаси атлас ва адрас матоларидан миллий ва Европа услубида тикилган бўлиб, форма Суғд вилояти дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган.

Фото: Тожикистон ИИВ матбуот хизмати

Вазирликнинг қўшимча қилишича, аёл милиционерлар формаси Тожикистон президенти томонидан тасдиқланиши сабабли президент Имомали Раҳмонга тақдим этилган. Тасдиқлаш масаласи ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Тожикистонда хавфли полиомиелит касаллиги тарқалгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тожикистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошлангани маълум қилинган.