«Alibaba» акциялари кескин кўтарилди

Хитойда монополияга қарши қоидани бузганликда айбланиб, 3 кун аввал жаримага тортилган энг йирик интернет компания — «Alibaba»нинг акциялари кескин равишда кўтарилди. Бу ҳақда «Business Insider» нашри хабар берди.

Фото: «Inventure»

Маълум бўлишича, Гонконг биржасидаги «Alibaba» акциялари 8,99 фоизга ўсиб, ҳар бир акция учун 237,6 гонконг долларини ташкил қилган. Аввалроқ савдолар пайтида компания акциялари қиймати 8 фоизга ортиб, 235,6 гонконг долларига етган эди.

Компания Хитойнинг Бозорни назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича бош давлат агентлиги томонидан монополияга қарши қоидаларни бузгани учун 18,34 миллиард юань (2,78 миллиард доллар) миқдорида жаримага тортилган. Жарима солишдан ташқари, Хитой ҳукумати «Alibaba»га ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишни буюрган.

Маълумот ўрнида, «Alibaba Group» 1999 йилдан буён электрон тижорат билан шуғулланадиган Хитойнинг энг йирик интернет компанияси ҳисобланади. У бир нечта шўъба корхоналар ва онлайн платформаларга: «Alibaba Pictures», «AliExpress», «Taobao», «Tmall»га эгалик қилади.

Аввалроқ Хитой ҳукумати «Alibaba»ни рекорд миқдорда жаримага тортгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Alibaba» рақобатчиси Хитойнинг энг йирик онлайн-сотувчисига айлангани маълум қилинган.

АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Жаҳон15:41 | 28.9.22
АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди